Маданият
“Ёшлар ойлиги” доирасида маърифий тадбирлар ташкил этиш мақсадида бир гуруҳ “Маърифат” тарғиботчилари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида бўлишди.
Туманда меҳмонлар томонидан ёшлар учун “Маърифат соати” ташкил этилди. Унда шоира Фароғат Худойқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директор ўринбосари Мунира Қаҳҳорова иштирок этди.
Тадбирда Фароғат Худойқулова ёш ижодкорлар сони ошиб бораётгани хусусида сўз юритди. Унинг фикрича, айнан қўрғонтепалик ёшларнинг ижодга ихлоси ўзгача.
“Бундан 8 йил аввал айнан шу туманга келиб бир қизалоқ билан танишгандим. У ҳозир шу даврада ва у куни кеча Миллий университетнинг Филология факультетини тамомлади. Диплом иши ҳимояси ўзим иштирок этдим. Шу сабабдан биламанки бу туман ижодкорлар диёри. Бунга шубҳа бўлиши мумкинмас.
Зеро, бугун давлатнинг ҳам устоз ижодкорларнинг ҳам ёшлардан умиди катта. Тан олиш керак бугун ўзбек адабиёти янги қон кириб келмоқда. Улар назмда ҳам насрда ҳам устозлари билан биргаликда ижод қилишмоқда. Бу эса бизни қувонтиради”, деди у.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ