Илм қилишда аввалгидек бюрократик тўсиқлар йўқ – “Маърифат” тарғиботчиси

Сақлаш
02:18 / 25.06.2023 1613 0

Ўзбекистон бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан мазкур ойлик муносабати билан “Маърифат” тарғиботчилари Андижон вилоятида бўлиб турибди.



Ташриф доирасида “Зиёлилар форуми” ташкил этилди. Унда “Маърифат” профессор Нарзулла Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директор ўринбосари Мунира Қаҳҳорова иштирок этди. 



Тадбирда Мунира Қаҳҳорова тадқиқотчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этаётганини маълум қилди. 



“Ёшлигимизда олим ёки профессор деса соқоллари ўсган, мўйсафид одам кўз олдимизда гавдаланарди. Ҳозир эса қарашлар ҳам ўзгармоқда. Балки мен соҳа ичида юрганим учундир, энди олим, профессор деса илмга чанқоқ 35 ёшгача бўлган ёшларни назарга тутишаётгандек туюлади.



Сабаби айнан бизнинг институтда мустақил изланувчиларнинг 75 фоизи ёшларни ташкил этмоқда. Чунки илм қилишда ҳам аввалгидек бюрократик тўсиқлар камайган. Эндиликда ёшлар ҳам илм қиляпти”, деди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//