Жамият
28 июнь куни Қурбон ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
29 июнь куни:
780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши: Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;
779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши: Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.
26 июндан 3 июлгача:
767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;
768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш, чипталарни темир йўл чиптахоналари ва электрон тарзда чипта.раилwай.уз сайти орқали харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар Ҳайит байрами арафасида кетма-кет 5 кун (28 июнь—2 июль кунлари) дам олади. 1 июль кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 8 июль 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлиб қолаверади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ