Январь–май ойларида Cobalt, Lacetti, Damas автомобиллари энг кўп ишлаб чиқарилган. Бироқ улар сотувда йўқ

Сақлаш
20:29 / 23.06.2023 1817 0

Статистика агентлиги UzAuto Motors 2023 йилнинг январь–май ойларида энг кўп Cobalt, Gentra ва Damas автомобилларини ишлаб чиқарганини маълум қилди.

 

Йилнинг дастлабки беш ойида 39 минг 264 та Cobalt ишлаб чиқарилган ва бу ўтган йилги кўрсаткич (38 минг 916 та) билан деярли бир хил. Gentra ва Damas ишлаб чиқариш эса сезиларли камайган. 2023 йилнинг январь-май ойларида 26 минг 815 дона Damas (2022 йилнинг мос давридагидан 2776 тага кам), 27 минг 961 дона Gentra (2022 йилнинг мос давридагидан 7420 тага кам). 8853 та Tracker, 6943 та Onix ишлаб чиқарилган.

 

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида UzAuto Motors аввалдан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратган ҳолда Chevrolet Lacetti (Gentra), Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига буюртма қабул қилишни тўхтатишга қарор қилганди.

 

Айни вақтда компаниянинг UzAvto Motors савдо порталида ҳам, Telegramʼдаги савдо ботида ҳам бу моделлар мавжуд эмас.

 

Компаниянинг сотувда мавжуд энг арзон модели Onix автомобили бўлиб, унинг ҳозирги нархи 207 миллион 347 минг сўмни ташкил этади. Автомобилнинг тахминий етказиб бериш вақти 2024 йилнинг 29 февралига тўғри келмоқда.

 

Аввалроқ UzAuto Motors-апрелда салкам 10 мингтадан Cobalt ва Lacetti, 2,1 мингта Damas ишлаб чиқаргани, бироқ ушбу автомобилларнинг ҳам сотувда мавжуд эмаслиги хабар қилинганди.

 

UzAuto Motors ишлаб чиқарилаётган, аммо сотувда мавжуд бўлмаган мазкур автомобиллар қаерга “кетаётгани” тўғрисидаги саволга қуйидагича жавоб берганди.

 

“Ишлаб чиқарилаётган автомобиллар эски тузилган шартномалар бўйича етказиб берилмоқда. Навбатлар камайгач, сотув шартномалари қайта тикланади”.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//