Жамият
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 23 июнь куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.
Булар қуйидагилар:
Олмазор тумани: “Тараққиёт”, “Эски шаҳар”, “Ачаобод”, “Намуна”, “Қичқириқ”, “Г. Азамов”, “Олтинсой” ва “Чимбой” МФЙларининг айрим кўчаларида бугун соат 24:00 дан эртага соат 07:00 гача;
Бектемир тумани: “Ийк ота” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Чилонзор тумани: “Қозиробод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яккасарой тумани: “Муҳандислар” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Сергели тумани: “Жалойир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам хабарда билдирилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ