Болаларим санъаткор бўлишини хоҳламаганман – Гавҳар Зокирова

Сақлаш
09:17 / 23.06.2023 1941 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан мазкур ойлик муносабати билан “Маърифат” тарғиботчилари Андижон вилоятига ташриф буюришди. 

 

Ташриф доирасида бир гуруҳ тарғиботчилар Пахтаобод туманида бўлди. Меҳмонлар томонидан туманда анъанавий тадбирларидан бири “Маърифат соати” ташкил этилди. Унда “Маърифат” тарғиботчилари жамияти раҳбари Бахтиёр Ҳусанов, профессор Нарзулла Жўраев ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Зокирова иштирок этди. 

 

Tадбирда Гавҳар Зокирова ёшларга билдирилаётган ишонч хусусида фикр билдирди. 

 

“Болаларимиз санъаткор бўлишини хоҳламаганмиз. Шу сабаб бўлса керак, устимиздан кулишганлар ҳам бўлган. Фарзандларимни 3-4 ёшидан олиб юришимга тўғри келарди. Оҳиста 10 кун давомида 20 марта битта спектаклни кўришига тўғри келган ҳатто. Ўғлим ҳам шундай. Ёшлигидан театрнинг биринчи қаторида ўтириб, бизни томоша қиларди. Уларнинг ўрнида бошқа киши бўлса, безиб қоларди, менимча. 

 

Бироқ ўғлим Жавоҳир ёшлигидан актёрликни танлади. У театрларда роллар ижро этиб, пул топарди. Ҳозирда эса барча билганидек қизим ҳам ўғлим ҳам шу касб (санъат)ни танлашди.

 

Ёшларни қўлидан кўп нарса келади. Уларга атрофдагиларнинг ишончи ва турткиси муҳим. Уларнинг танловини қадрлаш керак. Биз ҳам фарзандларимиз санъаткор бўлишини хоҳламасак ҳам қарорларини ҳурмат қилдик”, деди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//