Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди

Сақлаш
03:45 / 23.06.2023 1991 0

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IAE, III, IIIA, IIIE, IIIAE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги рўйхати тасдиқланди.

 

1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.

 

 

 

Автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида пул тўланади.

 

Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган.

 

Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади. Илгари аниқ муддат белгиланмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//