Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори қайси давлат?

Сақлаш
22:53 / 22.06.2023 1978 0

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берди.

 

Унга кўра, 2023 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 4,5 млрд АҚШ доллари.

 

Кейинги ўринлардан Россия (3,8 млрд доллар) ва Қозоғистон (1,9 млрд доллар) бормоқда. Шунингдек, Туркия ва Корея Республикасида ҳам бу рақам млрдга етган.

 

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

— Хитой – 4,5 млрд;

— Россия – 3,8 млрд;

— Қозоғистон – 1,9 млрд;

— Туркия – 1,3 млрд;

— Корея – 1,0 млрд;

— Германия – 894 млн;

— Қирғиз Республикаси – 419 млн;

— Туркманистон – 364 млн;

— Франция – 332 млн;

— Афғонистон – 328 млн.

 

2023 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

 

Ушбу вақт давомида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 10,5 млрд АҚШ доллари ва импорт 15,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

 

Январь–май ойларида мамлакат жаҳоннинг 182 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//