Бокуда ўзбек фоторассомининг “Муғом ижрочилари” номли махсус кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Сақлаш
22:03 / 22.06.2023 2020 0

Озарбойжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Олтинчи Муғом олами халқаро мусиқа фестивали доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Ҳусниддин Атонинг “Муғом ижрочилари” номли махсус фотокўргазмаси ташкил этилди.

 

Ҳайдар Алиев фонди ҳамда Озарбойжон Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган кўргазмада муаллифнинг Ўзбекистон, Озарбойжон, Ҳиндистон, Покистон ҳамда афғон, уйғур мақом, муғом, муқом, кавалли ва яна бир қанча мумтоз ва халқ мусиқа ижрочиларининг 2007 йилдан буён олинган 20 дан ортиқ фотосуратлари ўрин олган.

 

Ушбу фотокўргазма мусиқачи, маданият ва санъат менежери, анъанавий ҳамда халқ мусиқа тарғиботчиси Ҳусниддин Атонинг анъанавий мусиқа ижрочиларининг қўллаб-қувватловига бағишланган яна бир ташаббуси ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

Кўргазма 26 июнга қадар Бокудаги Тош Солнома музейида давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//