Жамият
16 июнь куни Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалласидаги “Вавилон” чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросими ўтказилган. Унда “Кулба” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Н. оммавий тадбирларни ўтказиш қоидасини қўпол равишда бузиб, 2000 га яқин фуқаролар иштирокида тадбир уюштирган.
Тадбирда бир гуруҳ раққоса қизларнинг ярим яланғоч ҳолатдаги беҳаё ўйинлари, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига амал қилмаганлиги аниқланган.
Самарқанд ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд туман судига юборилган.
Шунингдек, тадбирда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, улардан ОИТС ва ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олинган ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилгани қўшимча қилинган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ