Жамият
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан “Янги нафас”, “Ватан қалқони” оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига бағишланган Olympic day мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан пойтахтдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.
Пойтахт ахборот хизматига кўра, 23 июнь куни соат 00:00 дан 25 июнь куни соат 10:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисм ёпилади.
25 июнь куни соат 5:00 дан соат 8:00 гача:
Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача бўлган қисмда автомобиллар ҳаракати чекланади.
.jpg)
“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз”, — дейилади хабарда.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ