Ўзбекистон экологик тоза давлатлар рейтингида 107-ўринни эгаллади. Рейтингга 180 та давлат киритилган

Сақлаш
02:39 / 22.06.2023 1177 0

Ўзбекистон 2022 йилда экология даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида 180 та давлат ичида атиги 107-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Kun The Environmental Performance Index сайтига таяниб, хабар берди. 

 

Рейтингда биринчи ўринни 77,9 балл билан Дания эгаллаган. Экологик жиҳатдан энг қулай мамлакатлар ўнлигига Буюк Британия, Финляндия, Малта, Швеция, Люксембург, Словения, Австрия, Швейцария ва Исландия ҳам кирди. 

 

Ўзбекистон атиги 38,2 балл тўплади, бу рейтинг етакчисидан икки баравар паст. Сўнгги 10 йилда мамлакат атиги 1,9 балл тўплаган, холос. 

 

Таққослаш учун, рейтингда Беларус (55-ўрин), Арманистон (56-ўрин) ва Қозоғистон (93-ўрин) яхшироқ натижага эришган. Россия (112-ўрин), Тожикистон (117-ўрин), Туркманистон (118-ўрин) ва Қирғизистон (126-ўрин) нисбатан ёмонроқ натижа кўрсатган. Рейтингнинг сўнгги ўрнида 18,9 балл билан Ҳиндистон жойлашган. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//