Жамият
20 июндан эътиборан 2023/2024 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари бошлангани ҳақида хабар бергандик.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қабул билан боғлиқ қатор саволларга жавоб берди. Хусусан, қабул комиссияси қай ҳолатларда аризани рад этиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди. Булар:
боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
танлаган таълим тилида бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.
Аризаси рад этилган фуқаролар аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта ариза бериши мумкин.
Қабул жараёнлари 2 босқичда: 1-босқич – 20 июндан 31 июлига қадар мактабларга маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд бўйича; 2-босқич – 1-15 август кунлари микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77601
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ