Жамият
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги абитуриентларни рўйхатга олиш бугун, 20 июнь санасида куннинг иккинчи ярмида бошланишини маълум қилди.
“Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар амалга оширилиши белгиланган.
Айни вақтда 2023/2024-ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини my.uzbmb.uz сайтига жойлаштириш ишлари якунланмоқда”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошлангани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақидаги хабар MyGovUz Телеграм каналида эълон қилинганди. Бироқ бироздан кейин бу хабар каналдан ўчирилди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ