“Зукко болажон” яна бир вилоятга етиб борди

Сақлаш
22:23 / 16.06.2023 2037 0

Бугун Қашқадарёда давом этаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида Қарши шаҳридаги 16-сонли ДМТТда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим агентлиги ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида тайёрланган “Зукко болажон” китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбир “Зукко Болажон!» фотокўргазмаси ҳамда миллий қадриятлар акс этган кўргазмали намойишлар билан бошланди.

 

Унда Мактабгача таълим агентлиги бўлим бошлиғи Камола Рискулова, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, хусусан юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳитдинова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Меҳмонали Салимов ва Дилфуза Раҳимова иштирок этди.

 

Сўзга чиққанлар, “Зукко Болажон!» фотоальбоми эртамиз эгаларининг маънавий камол топишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

 

“Зукко Болажон!» фотоальбоми мамлакатимиздаги 17 нафар фан арбоблари, адабиёт, санъат, маданият намояндалари, олимлар, шоир-ёзувчилар ва спортчилар томонидан маънавий-ахлоқий тарбияни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган хулосалар асосида тўлдирилиб, 100 дан ортиқ лавҳалар билан бойитилди. Ушбу фотоальбом илк билим ва тарбия масканлари – мактабгача таълим ташкилотларидаги болаларда ижтимоий мотивларни уйғотиш, бадиий-эстетик дидни шакллантириш, интеллектни ривожлантириш, кундалик турмушдаги қоидаларини ўргатиш, яқинларга ғамхўрлик қилиш, ўз туйғуларини бошқариш каби фазилатларни ўргатишга хизмат қилади”, деди Феруза Муҳитдинова.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//