Маданият
Қашқадарё вилоятида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги бўлиб ўтаётган ёшлар фестивали доирасида «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри» лойиҳаси ғолиблари тақдирланди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан ташкил этилган «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри» лойиҳаси доирасида ҳар йили анъанавий тарзда спорт, санъат, илм-фанда юксак ютуқларни қўлга киритган ёшларнинг ота-оналари тақдирланиб келинмоқда.
Жорий йил ҳам Қашқадарёдаги 10 нафар ота-оналар ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлишди.
«Қизим ёшлигидан спортга қизиқарди. Биз унинг қизиқишларини рағбатлантириб, спорт билан шуғилланиши учун шарт-шароит яратиб бердик, холос. Бугун эса қизимнинг ортидан мана шундай эътирофларга сазовор бўлиб юрибман», дейди енгил атлетика бўйича кўп карра Ўзбекистон ва Осиё чемпиони Барнохон Сайфуллаеванинг онаси Нигора Тўхтаева.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ