Дилноза Кубаеван қозоғистонлик киноижодкорлар "Яп-янги Аломатхон"нинг бош ролига таклиф қилишганини маълум қилди

Сақлаш
17:51 / 15.06.2023 1134 0

Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” асари асосида суратга олинган фильм ўзбек томошабинларига ёд бўлиб кетган. Уни ёшу қари кўрган, ҳамон телеканаллар уни томошабинларига тақдим этади, шунча вақт ўтасада асар ўз қадрини йўқотмаган. Мана орадан 33 йил ўтиб мазкур фильм қозоғистонлик киноижодкорлар томонидан қайта суратга олинди. Ижодкорлар фильмни “Яп-янги Аломатхон” (Робот аёл) дея номлашди.

 

Унда бош ролларни Куандик Шакиржанов, Жулдиз Абдукаримова, Абунасир Сериков, Рауан Романи, Гулмира Жакилина, Самал Нурбаева каби актёрлар ижро этган.

 

“Бир фильмни, хусусан “Темир хотин”ни қайта суратга олиш учун катта жасорат талаб этилади. Сабаби у аллақачон юраклардан жой эгаллаган. Фильмнинг бош (Аломатхон) ролига таклиф этишгани ҳам шу ҳақда ўйлагандим. Кейин вақтим тўғри келмагани сабаб рад қилгандим. 

 

Бироқ “Яп-янги Аломатхон” ҳам ёмон чиқмаган деб ўйлайман. Мен ҳозирча овозлаштириш жараёнида иштирок этганим учун фильмни тўлиқ кўрганим йўқ. Аммо ўзим овоз берган Аломатхон тилидан бугунги кун муаммолар айтилган. Ҳатто айрим гаплари худди мен учун ёзилгандек. Шундан билдимки, “Темир хотин” эскирмайди. У замонга мослашиб бораверади”, деди Дилноза Кубаева.

 

Ҳозирда “Яп-янги Аломатхон” бадиий фильмининг дубляж жараёнлари қизғин давом этмоқда. Фильмдаги бош қаҳрамонларга Муҳаммад Исо Абдулҳайиров (Қўчқор ака), Дилноза Кубаева (Аломатхон), Мирзабек Ҳолмедов (Досай), Муқаддас Ҳолиқова (Досайнинг хотини), Алишер Узоқов (Олимтой), Саида Раметова (Қўчқор аканинг хотини) овоз бермоқда.

 

Маълумот учун, фильмнинг суратга олиш ишлари 2022 йилнинг куз ойларида бўлиб ўтган эди. Мазкур фильмнинг Ўзбекистондаги катта премьераси янги мавсумда бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//