Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони, Устюртда асал бўрсиқ камера тузоғига тушиб қолди

Сақлаш
18:35 / 14.06.2023 970 0

Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони фотоқопқонда муҳрланди. Қор қоплони ёки ирбис (Panthera uncia) Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларида яшовчи ноёб турлардан бири ва ягона йирик мушуксимонлар оиласига мансубдир.


Ушбу тур йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур ҳисобланиб, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг “Қизил рўйхати” ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган.

 

 

Қор қоплони тоғларнинг юқори қисмида яшайди ва денгиз сатҳидан 2100 дан 4500 метргача баландликда яшайдиган ягона йирик мушуксимонлар оиласига мансуб. У кўпинча туёқли ҳайвонлар, майда қушлар ва кемирувчилар билан озиқланади.

 

Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Устюрт платосида асал бўрсиқ камера тузоғига тушиб қолди.

 

Асал бўрсиқни йўқ бўлиб кетиш арафасида турган тур сифатида таъкидлаш мумкин. Асал бўрсиқ (лотинча, Mellivora capensis) сувсарлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, танасининг узунлиги 68 – 75 смни ташкил этади. Африка, Олд, Ўрта ва Жанубий Осиё (Ҳиндистон)да тарқалган. Ўрта Осиёда Туркманистон жанубида учрайди. Уяда ҳаёт кечиради, 3-4 та бола туғади. Майда умуртқалилар ва ҳашаротлар, жумладан арилар ва асал билан озиқланади. Жуда ноёб, кам ўрганилган ҳайвон ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//