Қўқон бозорида ёниб кетган дўконлар 15 кунда қайта қуриб берилади

Сақлаш
15:13 / 14.06.2023 878 0

Қўқон шаҳрида жойлашган бозорда ёниб кетган дўконлар қайта қуриб берилади.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабoевнинг сўзларига кўра, қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади. Қайта қуриш учун тадбиркорлардан пул олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади.

 

“Вилоят ҳокимлиги қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланишини, бунинг учун етарли қурувчи жалб этилишини таъминлайди ва назоратга олади. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан ҳеч қандай маблағ олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади, бунинг учун маъмуриятга банк кредити берилади”, — деди у.

 

 

Қайд этилишича, ҳозирда техноген офат оқибатида етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни “Буюк ипак йўли” савдо мажмуасида катта ёнғин юз берганди. Кейинчалик Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//