Жамият
Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар хотираси учун 12 июнь мамлакатда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев “Семей ўрмони” қўриқхонасидаги кенг кўламли ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашди. Президент уларга ҳамдардлик билдириб, мамлакатда мотам кунини эълон қилган.
“Бу ерга ҳамдардлик билдириш учун келдим. Бу бутун халқимиз учун катта фожиа. Ушбу қийин дақиқада кучли бўлинг. Қайғуйингизга шерикман. Ҳукуматга сизга ҳар томонлама ёрдам беришни топширдим, хоҳ моддий бўлсин, хоҳ бошқа турдаги. Ҳукуматга ва шахсан менга мурожаатлар бўлса, гапиринг, илтимос, мурожаатларингизни билдиринг. Уларнинг барчасини, албатта, биз қониқтирамиз. Албатта, афсуски, ўликларни қайтариб бўлмайди, лекин ҳаёт давом этмоқда. Лекин бир нарсани аниқ айтмоқчиман, бу фожиага айбдор бўлганлар қонун доирасида жавобгарликка тортилади. 12 июнь кунини умумхалқ мотам куни деб эълон қиламан. Биз сиз билан бирга қайғурамиз, вафот этганларни ёд этамиз. Сиздан кучли ва хотиржам бўлишингизни сўрайман. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларми, вазирликларми, барча соҳаларда тегишли чоралар кўрилади. Биз бу воқеани, албатта ўрганамиз”, – дейди Тўқаев.
Қайд этилишича, президент томонидан Фавқулодда вазиятлар вазири ишдан четлатилган. Ўрмон ёнғинлари оқибатида жами 14 киши ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, ёнғин пайшанба куни чақмоқ уриши билан бошланган. Шанба куни берилган маълумотларга кўра, ўрмоннинг 60 минг гектардан ортиқ ҳудуди аланга ичида қолган. Ёнғинни ўчириш ишларига мингдан ортиқ киши жалб этилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ