Туркияда намойишлар: Турк лираси қадрсизланиши сабаб аҳоли ҳукумат истеъфосини сўрамоқда

Сақлаш
16:16 / 24.11.2021 1132 0

Истанбулда намойишчилар турк лирасининг қадрсизланиши фонида Туркия ҳукуматини истеъфога чақирмоқда. Турк лираси инфлациясидан сўнг Истанбул ва Aнқарада норозилик намойишлари бўлиб ўтди, деб хабар берди halk.tv.
 

Сешанба куни турк лираси бир доллар учун 11,37 дан 13,21 лирагача кўтарилиб, янги антирекорд ўрнатди. Бу ҳолат Туркия марказий банки ўтган пайшанба куни фоиз ставкасини 16 фоиздан 15 фоизга туширганидан кейин ва душанба куни Президент Тойиб Эрдўғон фоиз ставкасини янада пасайтиришга чақирганидан кейин содир бўлди. Шундан сўнг туркияликлар "Hükümet istifa" деб ёзилган плакатларни кўтариб, ҳукумат истеъфосини, ҳукмрон “AKP” партиясининг ҳокимиятдан кетишини талаб қилиб кўчага чиқишди. Намойишлар авж ола бошлагач, полиция ёрдамида намойишчилар тарқатиб юборилди.


Aсосий мухолифат партиялари етакчилари Эрдўғонни лаёқатсизликда айблаб, муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирди. Давлат раҳбари, ўз навбатида, президентлик ва парламент сайловлари режалаштирилганидек, 2023 йил июнь ойида ўтказилишини билдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//