Маданият
“Янги Ўзбекистон — ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этиладиган маънавий-маърифий тарғибот лойиҳаларни амалга ошириш учун бир гуруҳ олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, хусусан “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзолари Хоразм вилоятига келди.
Вилоятдаги илк тадбирлардан бири “Зукко болажон!” фотоальбоми тақдимоти бўлди. Ушбу бадиий-мусиқали байрам тадбири Хива шаҳридаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилди. Унда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фарида Умарова, Ёдгора Зиёмуҳаммедова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражаб ҳам иштирок этди.
Тадбир “Зукко болажон!” фотокўргазмаси ҳамда миллий қадриятларимиз акс этган кўргазмали намойишлар билан бошланди. Тадбирни Мактабгача таълим агентлиги бўлими бошлиғи Камола Рисқулова ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими бошлиғи Бекзод Абдуримов очиб бериб, Янги Ўзбекистоннинг бахтли болаларига ўзининг самимий тилакларини билдирди.
“Эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жаҳон андозаларига мувофиқ билим олиши, маънавий камол топиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилмоқда. Зеро, бир боланинг аждодларига муносиб авлод бўлиб, тани сиҳатликда комил инсон бўлиб вояга етиши нафақат ота-онанинг бахти, жамиятнинг катта ютуғи ҳамдир”, дейди Камола Рисқулова.
Тадбир давомида болажонлар томонидан мусиқий чиқишлар ва “Олти халфа” рақси ижро этилди. Шундан сўнг уларга “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан совғалар топширилди.
“Зукко болажон!” фотоальбоми мамлакатимиздаги 17 нафар фан арбоблари, адабиёт, санъат, маданият намояндалари, олимлар, шоир-ёзувчилар ва спортчилар томонидан маънавий-ахлоқий тарбияни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган хулосалар асосида тўлдирилиб, 100 дан ортиқ лавҳалар билан бойитилган.
Маълумот учун, шу кунга қадар ногиронлиги бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун ҳам “Маънавият фестивали” доирасида “Маърифат тур”, “Бахтли болалик”, “Зукко болажон” лойиҳалари амалга оширилди. Лойиҳалар доирасида 4 минг нафардан зиёд бола қамраб олинди. Шунингдек, жорий йилда ҳам ҳудудларда бу каби тадбирларни давом эттириш режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ