Маданият
“Янги Ўзбекистон — ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Ёшлар ойлиги” Қорақалпоғистон Республикасида давом этмоқда. Ойлик доирасида Қораўзак туманида “Маърифат соати” ташкил этилди. Тадбирни туман ҳокими Узоқберген Утамбетов очиб берди.
“Республикада Қораўзак ёшларининг алоҳида ўрни бор. Сабаби ёшларимиз катта-катта танловларда ғолиб бўлиб, юртимиз номини юқориларга кўтармоқда. Мисол учун, туманимизда “Металлургия” заводи очилди. Шу сабаб 100 нафар ёшга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берилган. Ҳозирча 3 нафари Россияда таҳсил олмоқда.
Бир сўз билан айтганда туманимиз ёшлари билим олишга қизиқади. Зеро, китобхон ёшлардан ёмонлик чиқмайди”, деди Утамбетов.
Тадбирда маҳоратли актриса томонидан саҳна асари намойиш этилган бўлса, бахши ва қўшиқчилар томонидан қўшиқлар куйланди.
Шундан сўнг, тарғиботчилар “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда шахмат мусобақаси меҳмони бўлишди.
Куннинг иккинчи ярмида “Маърифат” тарғиботчилари ҳам туман ёшлари, шунингдек туманда истиқомат қилувчи ижодкорлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди. Унда халқ севган ижодкор, маҳоратли актриса Ҳакима Отахонова саҳна асари намойиш этиб, қорақалпоқ ёшларининг билимга чанқоқ эканлигини таъкидлади.
“Халқнинг урф-одатлари, сўзлашиш маданияти ва ўзига бўлган ишончи мени ҳайратлантирди. Ҳайрат билан биргаликда қувончни ҳам ҳисини ҳам туйдим. Боиси бу уларнинг билимли эканлигидан далолатдир. Ахир билимсиз инсон ҳеч бир соҳада ўз ўрнини топа олмайди ва ўзига нисбатан ишончи шаклланмайди. Бу каби инсонлар ўз тарихи ҳамда анъаналарини бу қадар қадрламайди.
Билим бугунги кунда ҳар бир соҳада талаб этилмоқда. Замонавий касблар ўрганиш учун тил талаб этилса, ошпазлик учун кўникма зарур. Буларнинг барчаси билим демакдир. Ҳатто масхарабозлик учун ҳам билим керак”, дейди санъаткор”, дейди санъаткор.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ