Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди

Сақлаш
16:58 / 05.06.2023 1038 0

Сурхондарё вилоятида жойлашган 4000 йиллик Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди.

 

Маданий мерос агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда Ўзбекистон—Франция қўшма экспедициясида Франция миллий тадқиқот маркази, Термиз давлат университети, Ўзбекистон миллий университети археолог олимлари иштирокида қазишма ишлари олиб борилмоқда.

 

Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки цивилизация бешиги ҳисобланади. Ҳозирга қадар ёдгорликнинг ҳукмдор саройи, Ўрта Осиёнинг илк ибодатхонаси ва мингдан ортиқ қабрлар очиб ўрганилган.

 

“Давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳадаги 10 та маданий мерос объектларида дунёнинг етук археология институтлари ва илмий марказлари олимларини жалб қилиб, ўрганиш ишларини олиб бориш топшириғи берилган”, — дейилади хабарда.

 

Бугунги кунда топшириққа асосан вилоятнинг турли манзилларида археологик қазишма ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//