Иқтисод
Молия вазирлиги томонидан “Фуқаролар учун бюджет— 2022” нашри эълон қилинди. Унда бир қатор солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети тушумларидаги улуши ҳам кўрсатилган. Жумладан, прогнозга кўра, UzAuto Motors 0,73 фоиз тушумни таъминлайди, 2021 йилда бу прогноз 1,5 фоизни ташкил этарди.
2022 йилда Давлат бюджети даромадлари 200 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 23,8 фоизи миқдорида прогноз қилинмоқда (2021 йилда 170,9 трлн сўм ёки ЯИМнинг 23,6 фоизи).
Вазирликка кўра, бюджет даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналар иқтисодий холатига боғлиқ бўлади.
2022 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети тушумларидаги улуши қуйидагича кўрсатилган:
- «Uz-korGasChemical» ҚК МЧЖ – 078 фоиз;
- «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ – 0,76 фоиз;
- «UzBat» АЖ – 1,50 фоиз;
- «Hududgazta'minot» АЖ – 126 фоиз;
- «O'ztransgaz» АЖ – 1,89 фоиз;
- «O'zbekneftgaz» АЖ – 1,70 фоиз;
- «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ – 9,40 фоиз;
- «Uzauto Motors» АЖ – 0,73 фоиз;
- «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 0,60 фоиз;
- «Навоий кон-металлургия комбинати» – 17,82 фоиз.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ