Маданият
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида бошланган ёшлар ойлиги Қорақалпоғистон Республикасида давом этмоқда. Бугунги тадбирларни «Китоб карвони» бошлаб берди.
Анжуманга «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзолари, ёзувчи-шоирлар, олим ва санъаткорлар ҳамда фаол талабалар йиғилди. Тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди.
«Президентимиз Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, маърифатли жамият қуришимиз керак, деган вазифани олдимизга қўйди. Хўш, ушбу вазифаларни ким амалга оширади? Албатта, билимдон ёшлар бу борада бизларга қанот бўлади. Мисол келтирсам, бир неча йиллар муқаддам Қорақалпоғистонда 1 та олий таълим муассасаси бор эди. Ҳозир 10 дан ортиқ. Бундай имкониятларнинг барчаси ёшлар, яъни сизлар билим олишингиз учун яратилмоқда.
Ўғил-қизларимиз бу китобларни мароқ билан ўқишига ишонаман. Ахир, китоб жавонда сақлаш учун эмас, мутолаа қилиш учун олинади. Биз эса китобни авайлагимиз келади. Мен бу китобларнинг ўқилаверганидан йиртилиб кетишини хоҳлайман», деди Абдухалил Маврулов.
Маълумот учун, «Китоб карвони» доирасида Қорақалпоғистонга 3 мингдан ортиқ китоблар келтирилди. Улар ҳудуддаги таълим муассасаларига тарқатилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ