Коронавируснинг "делта" штаммига қарши вакцина аниқланди

Сақлаш
15:43 / 12.08.2021 905 0


Бир гуруҳ америкалик олимлар коронавируснинг "делта" штаммига қарши энг самарали вакцинани аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказди. Натижаларга кўра, "МedRxiv" илмий журналида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, тадқиқот давомида олимлар Moderna ва "Pfizer/BioNTech" вакциналарининг самарадорлигини, хусусан, 2021 йилнинг бошидан июлгача Moderna препарати билан эмланганларда коронавируснинг "делта" штаммидан ҳимоя самарадорлиги 86 фоиздан 76 фоизгача пасайганини, "Pfizer/BioNTech" препаратининг самараси эса 76 фоиздан 42 фоизгача камайгани таҳлил қилган.

Шу тариқа Moderna нинг "делта" штаммига қарши ҳимоялай оладиган препарат экани аниқланган. Тадқиқотчилар иккала препарат ҳам оғир COVID-19 касаллигининг олдини олишда ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган асоратлардан ҳимоя қилишда юқори самарадорлигини тан олган. Бироқ кўплаб мутахассислар коронавирусга қарши эмланишдан олти ой ўтгач, одамлар вакцинанинг учинчи дозасини қабул қилиши кераклигини айтган. Маълумот учун, юртимизга АҚШдан Mоderna вакцинасининг 3 миллион 60 дозаси келтирилганди.

Аввалроқ сайтимизда Нью Йорк шаҳрида коронавируснинг янги штамми аниқлангани ва юртимизда тўлиқ дозада эмланганлар сонини эълон қилган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//