Маданият
Жорий йилнинг 29 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Ветнам давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти ўтказилди. Тадбир Ўзбекистоннинг Prestige Travel туристик компанияси ташаббуси билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда Маданият ва туризм вазирлигининг масъул ходимлари икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари: жумладан, Prestige Travel компанияси асосчиси Ойбек Аҳмедов, Ветнамнинг VinGroup корпорацияси асосчиси ҳамда Ветнамдаги йирик VinPearl меҳмонхоналар тизими раҳбари Александра Нгуен хоним ва Amega Travel Vietnam компанияси бошқаруви раиси Соня Нгуен Тҳи Хуан хонимлар иштирок этди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Ветнам ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Жумладан, икки давлатлар ўртасида сайёҳлар оқими ҳам аввалги йилларга нисбатан кескин ортди. 2022 йилнинг якунларига кўра Ветнамдан Ўзбекистонга 10 минг нафар сайёҳлар кириб келган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг июн ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Ветнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ўз навбатида икки мамлакат туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун янги имконият ва муҳим қулайликлар яратади.
Мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш ҳамда Ветнамдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб боряпмиз. Жумладан, июн ойидан бошлаб пойтахтимиз Тошкент ва Ветнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар ишга туширилади. Ўтган йили Prestige Travel томонидан 10 минг нафарга яқин ўзбекистонликларнинг Ветнамга саёҳатлари ташкил этилган эди. Шу қаторида минглаб ветнамликларни турист сифатида мамлакатимизга олиб кирдик. Яна бир бор таъкидлайман: амалга оширилаётган ишлар мамлакатлар аҳолисининг сифатли ҳордиқ чиқаришлари учун муҳимдир. Бизнинг компания бу борада етарли тажрибалар асосида фаолият кўрсатади. Сабаби биз Ўзбекистонда илк бор Мисрга, Черногорияга, Ветнамга ҳамда қатор Европа давлатларига биринчи марта тўғридан-тўғри авиарейслар қўйиб, саёҳат учун йўл очганмиз, — деб таъкидлади компания асосчиси Ойбек Аҳмедов.
Туризмнинг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни жадал ўсиб бормоқда. Буни жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2 млн нафардан ортгани ва туристик хизматлар экспорти салкам 650 млн АҚШ долларига етганидан ҳам билиш мумкин. Жорий йилда хориждан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сони 7 млн нафардан ортиши кутилмоқда. Бунда Ветнам давлати билан туризм соҳасида олиб борилаётган икки томонлама ҳамкорлик ҳам алоҳида ўрин тутади.
Мамлакатимиз туризмини ривожлантиришда биздаги салоҳиятни хорижда янада кенгроқ тарғиб қилиш, халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш ва ноодатий тарзда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб қилиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан бугунгидек икки томонлама очиқ мулоқотлар қатор янгиликларга қўл уришимиз учун асосдир. Биз Ветнам давлатида юртимизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қадрлаймиз ва уларни мамлакатимизда кўришдан мамнун бўламиз, — деб айтиб ўтди очиқ мулоқотда Маданият ва туризм вазирлиги департаменти раҳбари Темур Мажидов.
Тадбир давомида дастлаб, хорижлик тадбиркорларга Ўзбекистонда туризм йўналишида яратилган имкониятлар ва охирги эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг томонлар икки мамлакатнинг туризм имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли келишувларга эришиш борасида мулоқотга киришди.
Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда 5 мингга яқин меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда, республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 100 мингдан ортган.
Маданият ва туризм вазирлиги соҳада меҳнат қилаётган тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлаган ҳолда мамлакатимизда янги туризм йўналишлари фаолияти учун имкониятлар яратиб бериш устида иш олиб борилмоқда. Шу билан аҳолининг туризм маданиятини ошириш ва уларнинг сифатли дам олиши учун шароит яратилмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ