Жамият
Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган 5 та археология ёдгорликка турли сабабларга кўра 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилгани аниқланди.
Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилгани сабабли, ўрта асрларга оид «Тепа 9» археология мероси объектига 269,6 млрд сўмлик, «Қалаи Муллабектепа» ёдгорлигига 19,7 млрд сўмлик, «Амиртепа» ёдгорлигига 1,1 млрд сўмлик, «Хўжа Ҳаққитепа» ёдгорлигига 832 млн сўмлик ва «Тепа-5» ёдгорлигига 202 млн сўмлик зарар етказилган.
Хабарда ёдгорликларга зарар келтирган шахслар ёки ташкилотлар ҳақида маълумот берилмаган.
Бухоро вилояти прокуратураси хабарига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Конституцияда фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шартлиги қайд этилган.
Улар давлат томонидан муҳофаза қилинади. Тарихий, маданий мерос обектларига нисбатан ҳар қандай ҳолатда ноқонуний зарар етказиш айбдорларни жавобгарликдан озод этмайди.
Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ