Tracker ва Onix автомобиллари учун бир кунда 25 мингга яқин шартномалар тузилган

Сақлаш
20:45 / 26.05.2023 1517 0

“UzAuto Motors” компанияси янгиланган комплектациялар учун шартномалар тузиш бошланганини маълум қилганди.

 

Компаниянинг хабар беришича, сотув бошланган куннинг ўзида 24 878 дан ортиқ шартномалар имзоланган. Шундан 21 489 донага яқини Tracker автомобиль модели учун тузилган.

 

“Ушбу сотув таҳлиллари, ўз навбатида, мижозларнинг автомобилларга бўлган талабининг ортганини ҳамда оддийсидан яхшисига интилиши ошиб бораётганлигини кўрсатади”, — дейилади хабарда.

 

 

Хусусан, Chevrolet Tracker автомобилини харид қилиш учун тузилган шартномаларнинг 65 фоизи Plus ва Redline комплектациялари учун тузилган.

 

Chevrolet Onix автомобиллари учун тузилган шартномаларнинг 75 фоизи эса айнан унинг янгиланган комплектацияларига тўғри келади.

 

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида “UzAuto Motors” компанияси мазкур автомобиллар учун буюртмаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//