Илон Маскнинг компанияси мия чипларини одамларда синаб кўришга рухсат олди

Сақлаш
20:24 / 26.05.2023 1761 0

Миллиардер Илон Маскга тегишли Neuralink компанияси мияга чипларни имплантация қилиш бўйича одамларда клиник синовлар ўтказиш учун AҚШнинг тартибга солувчи идорасининг рухсатини олди.

 

Таъкидланишича, AҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика сифати бўйича санитар назорат бошқармаси (FDA)нинг ижобий қарори қабул қилингандан сўнг Neuralink клиник синовлар учун кўнгиллиларни қидиришни бошлайди.

 

Март ойи бошида FDA Neuralink нейрочипни одамларда синаб кўришни тақиқлаган эди. Ташкилотнинг тушунтиришича, лойиҳани амалга ошириш компания синовдан олдин ҳал қилиши керак бўлган ўнлаб муаммоларни келтириб чиқаради.

 

2021 йилнинг апрел ойида Neuralink чип ёрдамида мустақил тарзда видео ўйин ўйнаётган маймун видеосини эълон қилди. Биринчидан, экспериментал ҳайвонга бошқариш учун жойстик берилди ва топшириқ муваффақиятли бажарилгандан сўнг тадқиқотчилар уни ширинлик билан сийлашди. Кейин жойстик олиб ташланди ва макака мия кучи ёрдамида курсорни экранда ҳаракатга келтира олди.

 

Маскнинг таъкидлашича, унинг технологияси кўзи ожиз ёки фалаж бўлган одамларга тўлиқ ҳаётга қайтиш имконини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//