Маданият
Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Муҳаббат» қўшиғини маҳорат билан куйлаган қизлар видеоси кўпчиликнинг эътиборини тортди. Жонли ижрода қўшиқни кўнгилларга етказиб куйлаган қизларнинг ким эканлигига қизиққанлар ҳам кўп бўлди.
Ижроси билан минглаб мухлислар қалбидан жой олган қизлар – Мадина Усубжонова ҳамда Нурзида Исаева ҳали мактаб ўқувчилари бўлиб, Косонсой туманида яшашади. Бу ҳақида Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қизларнинг бири Мадина Косонсой туманидаги 22-умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийди, Нурзида эса шу туманнинг 45-сонли махсус мактаб-интернат ўқувчиси.
Айни дамга қадар йигирмадан ортиқ машҳур хонанданинг қўшиқларини маҳорат билан ижро этиб келаётган иқтидор соҳибалари келажакда Ўзбекистон Давлат консерваториясида таҳсил олиб, қўшиқчи бўлишни мақсад қилишган.
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
77872
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51073
Жамият
//
Изоҳ йўқ