Маданият
Аввал хабар берганимиздек, Бухоро шаҳрида “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!» мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда. Бугун, 20 май куни мазкур анжуман доирасида “Меҳр-мурувват ва саховат” лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳада бир гуруҳ “Маърифат тарғиботчилари” иштирок этиб, Бухоро шаҳарида жойлашган “Ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи”га ташриф буюришди. Мазкур интернат уйида жами 280 нафар бола истиқомат қилади.
Ушбу интернат уйида халқ суйган санъаткорлар билан бир қаторда ёш ижодкорлар ҳам қўшиқлар куйлашди, шеърлар ўқишди.
Тарғиботчиларнинг кейинги манзили “Ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи” бўлди. Унда 305 нафар ногиронлиги бўлган аёллар истиқомат қилади.
"Интернат уйимиз 1970 йиллардан буён фаолият олиб боради. Уйимизда 18 ёшдан 82 ёшгача бўлган хотин-қизлар яшайди. Уларнинг барчасининг руҳияти нуқсони бор. Яна бир муҳим омил бизнинг уйимизга бутун республикадан келишади.
Иш жараёнимизда барчада бўлгани каби қийинчиликлар бўлади. Лекин ҳозир бир оиладек бўлиб кетганмиз. Дам олиш кунлари соғинамиз ҳам", деди директор ўринбосари.
Иккала манзилда ҳам таниқли олимлар, зиёлилар, маданият ва санъат намоёндалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди, қўшиқлар куйланиб, шеърлар ўқилди. Шунингдек лойиҳада “Мурувват ва саховат” уйларига эсдалик совғалари китоблар, ўқув қуроллари совға қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ