Соҳасидан қатъи назар барча маънавиятчи бўлиши керак – Бахтиёр Ҳусанов

Сақлаш
02:29 / 19.05.2023 1946 0

Бухоро шаҳрида «Учинчи Ренессанс-маърифатли жамият сари» мавзусида ўтказиладиган Республика анжумани олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 100 нафардан зиёд маънавият фидойилари, зиёлилар, олимлар, ўзбек миллий санъатининг дарғалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Матбуот анжуманида «Маърифат» тарғиботчилар жамияти раҳбари Бахтиёр Ҳусанов сўзга чиқиб, мазкур тадбир ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 18 – 20 май кунлари Бухоро вилоятида «Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани доирасида қатор ижтимоий лойиҳаларни ўтказиш режалаштирилган.

 

«Маънавиятни танқид қилаётган журналистлар Ўзбекистон фуқароси. Маънавият сўзи, маърифат сўзи одамни ёмонликка чақирувчи ёки одоб-ахлоқ қоидаларидан чиқарувчи нарса эмас. Аслида барчамиз маънавият учун курашишга масъулмиз. Чунки шу ватанда, шу юртда, шу хонадонда бизнинг фарзандларимиз ҳам вояга етяпти. Биз эса соҳамиздан қатъий назар маънавиятчи бўлишимиз керак. Шундагина авлодларимизга ёрқин ва порлоқ, соғлом жамиятни қолдирамиз.

 

Мисол келтираман, бир анжуманда иштирокчилар нима учун биз маънавият билан шуғулламишимиз керак, ахир соҳанинг масъуллари борку, дейишди. Шунда бир олим «агар сиз шуғулланмасангиз бошқалар шуғулланади сизнинг фарзандингизнинг маънавияти билан, деди.

 

Энди эътибор берсак, 5-10 йилдан кейин маънавиятимиз қандай ҳолга келиб қолди?! Ахир айни вақтда ҳам инсониятнинг ақлига сиғмайдиган ҳолатлар рўй беряпти. Турли рангли байроқларни кўтариб чиқаётган инсонлар бор бошқа давлатларда. Шунақа жамият бўлишимизни ўйласак, ўзимизнинг юрагимиз орқага тортади. Шу каби анжуманлар, учрашувларни ташкил қилишимиз бежизга эмас», деди Бахтиёр Ҳусанов.

 

Қайд этилишича, анжумандан кўзланган асосий мақсад маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатда фаолият юритаётган зиёлилар учун илмий-маърифий мулоқот майдонини ташкил этиш орқали, улар ўртасида ўзаро тажриба алмашиниш учун хизмат қиладиган маънавий кўприк яратишдан иборат. Бу албатта келгусида зиёлиларимиз, айниқса ёш тадқиқодчиларнинг ижтимоий ва илмий фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//