Иқтисод
“Қарши нефть базаси” МЧЖнинг 6 нафар мансабдори ишдан бўшатилди, 22 нафарига интизомий жазо қўлланилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жамият 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан жами дебитор қарздорликларни 21 млрд 213 млн сўмга ортишига йўл қўйган.
Хусусан:
“Қарши нефть базаси” МЧЖ қарашли ФЁТШларда сақланаётган нефть маҳсулотлари хатловдан ўтказилиб, бухгалтерия қолдиқлари билан солиштирилганда, қонунга зид равишда жами 9 та ФЁТШда 1 млрд 286 млн сўмлик 130 135 литр нефть маҳсулотлари истемолчиларга тўловсиз, рухсатномалар, ҳисоб-маълумотномалар расмийлаштирмасдан етказиб берилган ва камомад ҳолатига йўл қўйилган. Ўрганиш даврида истемолчилардан пул маблағлари туширилиб, жами 895,7 млн сўмлик нефть маҳсулотлари қиймати қопланган.
Шунингдек, Яккабоғ филиалига қарашли 3 та ФЁТШда жами 1 млрд 162 млн сўмлик 130 254 литр нефть маҳсулотлари истемолчиларга тўловсиз рухсатномалар, ҳисоб-маълумотномалар расмийлаштирмасдан етказиб берилган ва камомад ҳолатига йўл қўйилган.
Нефть базанинг Косон филиали маҳсулотлар омборида ўтказилган хатловда жами 80,5 млн сўмлик 11,0 тонна Аи-80 автобензиндан камомад аниқланган. Ушбу филиалнинг ФЁТШлардаги мавжуд товар моддий бойликлари хатловдан ўтказилганда, жами 16 та ФЁТШда 15,4 млн сўмлик товар моддий бойликлар яроқсиз ҳолатга келтирилганлиги маълум бўлган.
Натижада “Қарши нефть базаси” МЧЖнинг хато-камчиликларга йўл қўйган жами 28 нафар масъул мансабдор шахсга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилди, шундан 6 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, 22 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ