Сурияда зилзиладан 3 ой ўтиб, вайроналар остидан тирик одам топилди

Сақлаш
16:59 / 17.05.2023 1357 0

Суриядаги зилзиладан деярли уч ой ўтиб, соч-соқоли ўсиб, озиб кетган эркак вайроналар остидан олиб чиқилди. Эркакнинг шу пайтгача қандай омон қолгани тафсилотлари ҳозирча номаълум.

 

“Akhbar.fouri” нашрининг ёзишича, у кузатув ва реабилитация учун шифокорларга топширилган.

 

Жорий йилнинг февраль ойи бошида Туркия жануби-шарқида, Сурия чегарасига яқин жойлашган Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали вайронкор зилзилалар содир бўлган эди.

 

Сейсмик ҳодиса қўшни Сурияга ҳам таъсир қилган ва у ерда ҳам иккита шаҳарда бинолар қулаб тушган эди.

 

Март ойи ҳолатига кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 50 783 кишини ташкил этган, Сурияда эса 5,8 минг кишидан ошган. Жами зилзилалар оқибатида Сурияда 400 мингдан ортиқ одам жабр кўрди. 1,5 минг киши вайроналар остидан қутқариб олинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//