Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирокида семинар-тренинг

Сақлаш
21:53 / 22.11.2021 4117 1

Республика Маънавият ва маърифат марказида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

 

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 28 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини жорий этиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан умумтаълим мактабларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи 0,5 штат бирлиги жорий этилган. Бугунги кунда республика бўйича ўн мингдан ортиқ тарғиботчилар фаолият юритиб келмоқда.

 

Соҳа мутахассислари томонидан ҳудудлардан келган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга маҳорат дарслари, маърузалар, тақдимотлар уюштириляпти.

 

Тадбир якунида иштирокчиларнинг билдирган фикрлари инобатга олиниб ўқув-услубий қўлланма тайёрланади ва жойларда худди шунда семинар-тренинглар ташкил этилади.

 

Қисқа муддатда республикада фаолият юритаётган ўн мингдан ортиқ ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳам семинар-тренингларда иштирок этишади ҳамда ўқув-услубий қўлланмага эга бўлишади.

1 Изоҳ

Xidoyat Qosimova

12:01 / 01.01.1970

Ajoyib

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//