Сиёсат
Республика Маънавият ва маърифат марказида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 28 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини жорий этиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан умумтаълим мактабларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи 0,5 штат бирлиги жорий этилган. Бугунги кунда республика бўйича ўн мингдан ортиқ тарғиботчилар фаолият юритиб келмоқда.
Соҳа мутахассислари томонидан ҳудудлардан келган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга маҳорат дарслари, маърузалар, тақдимотлар уюштириляпти.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг билдирган фикрлари инобатга олиниб ўқув-услубий қўлланма тайёрланади ва жойларда худди шунда семинар-тренинглар ташкил этилади.
Қисқа муддатда республикада фаолият юритаётган ўн мингдан ортиқ ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳам семинар-тренингларда иштирок этишади ҳамда ўқув-услубий қўлланмага эга бўлишади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Шоира Рахмонова
12:01 / 01.01.1970
Семинар-тренингларда бажонидил иштирок этардик.Чунки маънавия ва маърифат сохасининг янги бугини аник бир тизимли йуналишга эга булганича йук.Ижодий-маданий масалалар буйича таргиботчиларнинг асосий иши-- ижодкор укувчиларни ижод ламига йуналтириш , китобхонлик даржасини ошириш булиши керак. Лайкбозлик
Alisher
12:01 / 01.01.1970
Men ham ishtirok etmoqchiman
Oyimgul Mardonova
12:01 / 01.01.1970
Ассалому алайкум азиз хамкасблар, жонкуяр ва фидойи маънавиятчилар! Биз мактабларда ижодий_ маданий масалалар бўйича таргиботчи лавозимида фаолият бошлаган эканмиз ЭНГ аввало ўз режамиз, тизимли ва давомли фаолиятимизнинг дастур лойихаси бўлиши жуда мухим масала сифатида кун тартибига қўйилишини кутиб турган эдик. Бугун ташкил этилаётган тренинг машғулотлари хамда ишлаб чиқилиши кўзда тутилаетган қўлланмалар биз таргиботчилар учун мухим хужжат сифатида ахамият касб этиши шубхасиз. Шу борада ўз таклифимни қолдирмоқчиман. Қўлланмалар яратилишида танлов ташкил этилса ва унда мактаблар таргиботчилари ижодий ишларидан хам фойдаланилса.
Muxtorova Oʻgʻiloy
12:01 / 01.01.1970
Juda ham yaxshi
Гулгун
12:01 / 01.01.1970
Ассалому алайкум. Таргиботчилик кишидан адабиётга доир жиддий билим, куникма талаб этади. Бадиий асарлар билан электрон холатда танишиш мумкин, аммо дарсликка киритилмаган адибларнинг китобини курсатиб таништирган бошка. Хуллас, китоб етишмовчилиги хар кадамда сезиладики, "Устоз, бу китобни каердан топайлик деган саволга?" "Мактаб кутубхонасидан-да" деёлмаймиз.