“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда

Сақлаш
21:20 / 15.05.2023 1310 0

Хабарингиз бор, мактабларда “Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” лавозими жорий этилиб, мамлакатимизнинг етук шоир, ёзувчи, ижодкорлари ушбу ишга жалб қилинган эди.

 

 

Ўтган икки йил давомида мазкур ташаббус ўз натижасини берди. Тарғиботчилар томонидан умумтаълим мактабларида ташкил этилган ижодий тўгараклар аъзолари Республика миқёсида ўтказилаётган турли танловларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

 

 

Фаолияти намунали йўлга қўйилган умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларининг иш тажрибаларини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика кўрик танлови ўтказилмоқда.

 

 

Бугун, 15 май куни мазкур танловнинг финал босқичига старт берилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов сўзга чиқиб, танловнинг маънавий-маърифий аҳамиятига тўхталди.

 

“Ўсиб келаётган ёш авлод онги ва қалби бунёдкорлик ғоялари билан ҳамоҳанг бўлиши керак. Мазкур танлов айнан фарзандларимизнинг дунёқарашига ижобий таъсир этишда жонкуярлик қилаётган тарғиботчиларимизнинг меҳнатларини намоён этади”, деди у.

 

Tанлов ғолиблари эртага, 16 май куни маълум бўлади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//