Қозоғистонда сув омбори тўғони ёрилиб кетди

Сақлаш
16:29 / 22.11.2021 942 0

Қозоғистоннинг Алмати областидаги Книжевский сув омборидан тўғон ёрилиб кетди.

 

Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Талгат Уалига кўра, айни дамда аҳоли пунктларини сув босиши хавфи йўқ.

 

Унинг қўшимча қилишича, 21 ноябрь куни соат 23:13 да Олмаота вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Алмати областидаги Книжевский сув омбори тўғонининг корпуси шикастлангани, тешикнинг кенглиги 5 метр эканлиги ҳақида хабар келиб тушган.

 

“Сув омбори 4,47 миллион куб метр сувга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда у 50 фоизга тўлган. Оқиб чиқаётган сувнинг тахминий ҳажми секундига 30 куб метрни ташкил қилади. Ёриқдан чиққан сув Қарғали дарёси ирмоғига оқмоқда ва ундан сўнг Или районидаги Курти сув омборига қуйилади”, – деди ФВВ вакили.

 

Ҳозирда Курти сув омбори 14 фоизга тўлган, лойиҳавий ҳажми 120 млн куб метрга тенг.

 

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Айни дамда аҳоли пунктларини сув босиши хавфи йўқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//