Маданият
Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Ҳосилдор” маҳалласида жойлашган “Шоҳрухия шаҳристон” археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони қонунчилик талабларига зид равишда хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилиб, тарихий объектга 315 миллион сўм зарар етказилган.
Шунингдек, Оққўрғон туманида қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари “Ҳамид Олимжон” маҳалласида жойлашган “Қийритепа” археология ёдгорлигининг 0,4 гектар ер майдонида ноқонуний равишда сув иншоотининг қурилишига йўл қўйиши оқибатида тарихий объектига 180 миллион сўм зарар етказилган.
Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ