Маданият
3 май куни Тошкентда Ўзбекистон тарихида илк бор машҳур рассомларнинг “Тасвирий санъат асарлари” аукциони бўлиб ўтди.
Аукционда атоқли рассом Ўрол Тансиқбоев мўйқаламига мансуб “Аёл портрети” асари 190 миллион сўмга сотилди. “Аёл портрети” Тошкент биринчи аукционида энг қиммати бўлди.
Тадбирда таниқли рассомлар, олимлар, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, етакчи тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Аукцион уйининг асосий мақсади – Янги Ўзбекистонда рассом ва амалий санъат усталари томонидан яратилган санъат асарларини доимий сотиб оладиган коллекционерлар синфини шакллантириш орқали республикада санъат асарларини замонавий бозорини шакллантириш ва уларни дунё санъат бозорларига олиб чиқувчи платформани яратишдан иборат.
Аукционга Ўзбекистонда узоқ йиллар яшаб, фаолият кўрсатган машҳур тасвирий санъат усталарининг ноёб асарлари қўйилди. Асарларни танлашда асосан бадиий даражаси юқори ишлар танланди. Улар ичида Абдуллаев С.Ф.Уфимсев, В.А.Николаев (Уста Мўмин), Ужинский, И.В.Рождественский, В.Л.Абдулхак ва бошқалар бор.
Эътиборли томони, илк бор аукционга қўйилган барча ишлар “Art appraisal center” баҳолаш компанияси томонидан баҳоланди ва “Apex” суғурта компанияси томонидан суғурталанди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ