Гавҳар Зокирова ижросида «Сулола» номли бир актёр спектакли саҳналаштирилди

Сақлаш
16:39 / 04.05.2023 1156 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият ва туризм вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, миллий эстрадамизни юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижодий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ижросида «Сулола» номли бир актёр спектакли саҳналаштирилди.

 

Мазкур саҳна асарининг премьераси 8 май куни соат 17:00 да «Ёшлар ижод саройи»да ўтказилади. Унда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, ёш эстрада хонандаси Дархон Комилов, «Ботир Зокиров» номидаги эстрада симфоник оркестри иштирок этади. Тадбирга меҳмонлар таклифнома асосида киритилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//