Фарғонада «Туркий халқлар ҳунармандчилиги» форуми ўтказилади

Сақлаш
11:04 / 26.04.2023 819 0

Жорий йилнинг 12—14 май кунлари Фарғона вилоятининг Риштон туманида анъанавий «Туркий халқлар ҳунармандчилиги» форуми ва «Кулоллар сайли» миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси ўтказилади.

 

Форумда Россия, Польша, Озарбойжон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Исроил ва Туркия каби хорижий мамлакатлардан соҳа мутахассислари ва олимлар иштироки кўзда тутилган.

 

«Кулоллар сайли» миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосида мамлакатдаги барча кулолчилик мактабларининг 150 нафардан ортиқ уста-кулоллари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулола вакиллари ва халқ усталарининг маҳсулотлари кўргазмаси ташкиллаштирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси