Камала Харрис вақтинча АҚШ президентлиги вазифасини бажарди

Сақлаш
02:00 / 21.11.2021 940 0

57 ёшли Харрис мамлакатни 85 дақиқа ўз назоратида ушлаб турган.

 

АҚШ вице-президенти Камала Харрис президентлик ваколати қисқа муддатга берилган биринчи аёл бўлди. Жо Байден бу вақт ичида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтди.

 

Текширувлардан сўнг Байденнинг шифокори унинг соғлом эканлиги ва у ўз вазифаларини бажара олишини маълум қилди. Тиббий кўрик президент таваллудининг 79 йиллиги арафасида бўлиб ўтди.

 

Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг айтишича, бундай шароитда ваколатларнинг вақтинча берилиши мисли кўрилмаган ҳодиса эмас ва бу АҚШ конституциясида белгилаб қўйилган. 2002 ва 2007 йилларда президент Жорж Буш ҳам худди шундай тартибни қўллаган.

 

Президент Оқ уйга қайтди ва у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган.

 

Жо Байден охирги марта 2019 йил декабрда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтганди. Ўшанда ҳам унинг шифокори уни соғлом, бақувват ва президентлик вазифаларини муваффақиятли бажара олади, деб таърифлаган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//