Маданият
Жорий йилнинг 24-апрель куни Ўзбекистон ҳукумати томонидан Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги қайта таъмирланиб, янги қиёфага кирган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик мусиқали драма театрининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирларда маданият ва санъат ходимлари, халқ артистлари, ОАВ вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этди.
Ўзбекистонлик меҳмонлар дастлаб Қирғизистоннинг жанубий минтақаси Ўш шаҳри марказида жойлашган “Сулаймон тоғ” этник мажмуаси зиёрат қилишди. Мажмуа Қирғизистондаги ягона Жаҳон мероси объектидир.
Шундан сўнг Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри очилиш маросими бўлиб ўтди. Қарийб 100 йиллик тарихга эга театр 1,5 йилдан ортиқ вақт давомида қайта таъмирланди. Бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Қирғизистон Министрлар кабинети раиси ўринбосари Эдил Байсалов, Турксой ташкилоти Бош котиби Султан Раев ва бошқалар қатнашди.
Маросимда қирғизистонлик ижодкорлар томонидан тайёрланган концерт дастури ҳам намойиш этилди, делегация аъзолари театр биносини кўздан кечирди.
Тадбир давомида ўзбек ва қирғиз театр санъати ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган “Айролиқ” спектакли намойиш этилди. Спектаклда ролларни Меҳри Бекжонова, Тоҳир Саидов, Меҳриддин Раҳматов, Дилноза Кубаева каби ўзбекистонлик санъаткорлар билан бирга, Эркин Бойназаров, Набижон Абдурасулов, Одина Аббосова, Бахтиёр Дадажонов каби қирғизистонлик актёр ва актрисалар ижро этишган.
Маросим сўнггида Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Қирғизистон ҳукумати томонидан Чингиз Айтматов номидаги кўкрак нишон билан тақдирланди. Қирғизистон ҳукумати вакиллари Ўзбекистон давлати ва ҳукумати раҳбарларига миннатдорчилик билдирилди. Ҳамкорлик алоқаларини келгусида ҳам ривожлантириш, маданий ришталарни мустаҳкамлаш учун эзгу ташаббуслар давом эттирилиши қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ