Маданият
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган Аёллар жазони ижро этиш колониясида «Шарқ аёли маърифати» тадбирлари доирасида «Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда профессорлар ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази ходимлари иштирок этиб, давлат томонидан хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги ташаббуслар ҳақида тўхталиб, жамиятда ҳар бир аёл ўз ўрнини топишга, оиласида ва яқинлари даврасида бахтли яшашга ҳақли эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, элимиз ардоғидаги таниқли ёзувчи ва шоирлар томонидан ҳам хотин-қизлар ўртасида мушоира ташкил этилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи ва шоира Исахонова Шаҳодат, шоира Сайдалимова Дилшод, шоира Жумаева Гулбаҳорлар томонидан ўзбек аёлини мадҳ этувчи шеърлар ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек Аёллар жазони ижро этиш колониясининг тарбияланувчилари орасида ҳам ижод билан шуғулланиб келаётган, маҳкума, ижодкор аёллардан ҳам ўзларини ижод намуналаридан ўқиб беришди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан китобхонликни тарғиб этиш мақсадида 32 номдаги 156 дона бадиий адабиётлар Аёллар жазони ижро этиш колониясининг кутубхонасига тақдим этилди.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқа театри хори яккахон хонандаси Равшанбек Дадажонов репертуаридаги куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлаш билан бирга тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир якунида, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳамкор вазирлик ва идоралар томонидан сайёр қабул уюштирилиб, маҳкума аёлларнинг муаммолари атрофлича ўрганилди.
Маълумот учун, азкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Жазони ижро этиш муассасаларида ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар билан мулоқотлар ўтказиш ва ташвишларини ҳамда оилаларидаги муаммоларини эшитишга қаратилган. Шунингдек, мулоқотлар якунлари бўйича ҳар бир маҳкума ва унинг оиласи билан манзилли ишлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, маҳкума хотин-қизларнинг оилаларидаги муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чораларни амалга ошириш, жумладан, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маҳкума хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятлар ва китобхонликни тарғиб қилиш режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ