Маданият
Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали Ўзбекистон Бадиий академияси ва қатор вазирлик, ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган. Фестиваль 18-22 апрель кунлари Республикамиз бўйлаб ўтказилади.
Фестивалда дунё тан олган рассомлар билан ёш ранг-тасвир усталарининг биргаликдаги кўргазмалари, амалий мулоқоти ва маҳорат дарслари, шунингдек, ҳайкалтарошлик, каштадўзлик, ўзига хос ишланмалар, янгилик ва ўзгаришлар тақдимоти бўлиб ўтади. Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ана шундай кенг кўламли, нуфузли тадбир.
Маълум қилинишича, жорий йилда фестиваль иштирокчилари географияси кенгайди. Тадбирда Корея Республикасининг Кемён университети қатори Климович болалар тасвирий санъат мактаби давлат таълим муассасаси (Беларус), Тулун шаҳрининг Болалар бадиий мактаби (Россия), Уфа Давлат институти (Россия), Қарағанда университети (Қозоғистон) талаба ва ўқитувчилари амалий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида иштирок этяпти.
Тадбир доирасида Марказий кўргазмалар залида хорижлик рассомлар асарларининг намойиши, Ўзбекистон Тасвирий санъат Галереясида эса фестиваль тарихида илк бора ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо мамлакатлар (Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон) ижодкорларининг «Турк дунёси рассомларининг учрашуви» номли кўргазмаси ўтказиляпти, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Санъат ихлосмандлари беш кун давомида юртимиз ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган санъат усталарининг беназир санъат намуналаридан баҳра олиб, ижодий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўладилар.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ