Жаҳон
Канадалик мутахассислар келажак геймерларининг ташқи кўринишини яратишди. Муттасил 20 йил ўйинга берилган ўйинчиларнинг қиёфаси ҳавас қилгулик эмас. Геймернинг кўзлари қонталаш, бош суяги қийшайган, териси ўзгариб кетган. Компьютер ўйинлари ўйнаётганда ўзингизга эътиборли бўлмасангиз, сиз ҳам шу аҳволга тушиб қолишингиз мумкин, деб огоҳлантирди экспертлар.
Ўйинчининг исми Майкл – геймер турмуш тарзи унинг жисмоний ҳолатига қандай таъсир қилиши мумкинлигига оид халқаро ҳисоботлар асосида тайёрланган ва ўйинчиларга огоҳлантирувчи сигнал бўлишидан умид қилинган.
Коронавирус пандемияси даврида ўз-ўзини изоляциялаш тарғиб қилиниши онлайн ўйинлар саноати гуллаб-яшнашига сабаб бўлди. Ўйинчилар одатдагидан кўра 19 фоиз кўпроқ ўйинга вақт ажрата бошлашди. Бу эса уларнинг соғлигига ёмон таъсир қилади.
Моделни яратган олимлар геймерларга вақтида овқатланишни, сув ичиб туришни, ўзларига яхши ғамхўрлик қилишни тавсия қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозир онлайн ўйинларга муккасидан кетишни психологик касаллик сифатида эътироф этди.
Уйқусизлик, сувсизланиш, витамин Д етишмаслиги сабаб, қуёш нуридан бебаҳра стулда соатлаб вақт ўтказиш ўзининг таъсирини кўрсатади. Доимий равишда ўйин позасида ўтириш эса умуртқа суяклари қийшайишига, эътиборсиз турмуш тарзи қўл-оёқларда экземалар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ