Тошкент вилоятида Миллий гвардия ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланмоқда

Сақлаш
16:15 / 14.04.2023 1598 0

Тошкент вилоятида бир қизни зўрлаганликда гумон қилинган Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, М.Н. исмли фуқаронинг Тошкент вилояти Қўриқлаш бўлими сафдор ходими Ш.Ш.га нисбатан аризаси Миллий гвардияга «Немолчи.уз» лойиҳаси фаоли томонидан юборилган. Мазкур аризада фуқаро 2019 йилда Ш.Ш. томонидан зўрланганини баён этган.

 

Ходим Ш.Ш. 2020 йил февраль ойида ишга қабул қилинган. Жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига биринчи марта 2022 йилда ариза билан мурожаат қилган.

 

Шундан сўнг, фуқаро М.Н.нинг аризаси Бош прокуратурада белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тақдим этилган. 4 апрель куни мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ходим Ш.Ш.нинг келгусида Қўриқлаш бўлимида хизмат ўташи тўғрисидаги қарор тергов натижаларига кўра қабул қилиниши қўшимча қилинган.

 

Аввалроқ Хоразмда оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//